Тошкентда айрим марказий кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади
5 март куни пойтахтда «Хавфсиз ҳаёт учун» акция доирасида велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилади.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу муносабат билан соат 06:00 дан 11:00 гача қатор кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Кўчалар:
– Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
– Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
– Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
– Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
– Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасигача.
4 март куни соат 18:00 дан 05 март куни соат 13:00 гача Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигача ҳаракат чекланади.