АҚШ Президенти Жо Байденда тери саратони аниқланди
Америка Қўшма Штатлари Президентининг кўкрагидаги базалиомани олиб ташлаш бўйича операция февраль ойида бўлиб ўтган, аммо унинг даволовчи шифокори бу ҳақда эндигина маълум қилди. Шифокорнинг сўзларига кўра, мунтазам физик текширув вақтида барча саратон тўқималари муваффақиятли олиб ташланган ва Байден ҳозирда 80 ёшли соғлом ва бақувват одам бўлиб қолмоқда.
Маълумот ўрнида, Базалиома — саратоннинг энг кенг тарқалган ва эрта босқичда аниқланганда осон даволанадиган шаклларидан биридир.