Янгиланган Lada Granta ишлаб чиқариш қачон бошланиши маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
“АвтоВАЗ” 2024 йил охирида янгиланган Lada Granta ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда, деди бош вазир ўринбосари, Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров.
“Янгиланган Granta’нинг чиқарилиши келаси йил охирига режалаштирилган”, — деди у компаниянинг Толяттидаги заводида Lada Vesta NG ишлаб чиқаришни қайта тиклаш маросимида.
Ўтган йили “АвтоВАЗ” 2024 йил охирида янги В сегменти оиласининг моделини ишлаб чиқаришни бошлаш режаларини эълон қилди. Янги автомобил ҳақида тафсилотлар ошкор этилмаганди.
[/allow-turbo] Авто Shuhrat Sun, 05 Mar 2023 11:22:00 +0500