Чекиш остеопорозга сабаб бўлади
Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
– Сигаретлар ва спиртли ичимликлар таркибидаги заҳарли моддалар суяк шаклланиши учун масъул бўлган ҳужайраларни ўлдиради ва суяк шаклланишида рол ўйнайдиган эстроген каби гормонларнинг камайишига олиб келади.
– Шундай қилиб, овқат ҳазм қилиш тизимида кальцийнинг сўрилиши камаяди ва кальцийнинг буйраклардан чиқарилиши ортади. Натижада, танада ишлатилиши керак бўлган кальций миқдори камаяди. Оқибатда остеопорозга сабаб бўлади..
«Соғлом ҳаёт»