Хитой Тайвань мустақиллигига қарши қатъий кураш олиб боришга ваъда берди
Хитой 2023 йилда Тайвань мустақиллигига қарши қатъий кураш олиб боришини эълон қилди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бундай баёнот парламент мажлисининг очилиши доирасида қилинган.
“Биз “Тайвань мустақиллиги” деб аталган нарсага қарши қатъий курашамиз”, — дейилади баёнотда.
Пекин, шунингдек, бу «ватанни бирлаштириш»га ҳисса қўшишини таъкидлади.