Чирчиқда ИИБ ходимлари ҳужжати ёнида йўқларни қулдек ишлатаётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда «ИИБ ходимлари бизни мажбуран ишлатишди» мазмунидаги видео тарқалди.
Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур видео мурожаат Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан назоратга олинган, тафсилотлар ўрганилмоқда.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун, Прокуратура органларига юборилади.