Мбаппе катта гапириб қўйди, энди гапини исботлаши керак — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ПСЖ тарихида энг кўп гол урган футболчига айланган Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида “Бавария” дарвозасини камида уч марта ишғол қилишини айтди.
- Мен 202, 203 ва 204-голларимни “Бавария” учун сақлаб қўйдимми? Бундан кўпроғини! Биз у ерга кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун борамиз. Бизда ўз кучимизга ишонч туғилди. Энди эса майдонда ғолиб чиқишимиз керак, - деди Килиан Мбаппе.
“Бавария” нимочрак финалнинг Парижда ўтказилган дастлабки учрашувида мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Энди бу икки жамоа ўртасидаги жавоб ўйини 8 март куни Мюнхенда бўлади.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Mon, 06 Mar 2023 19:28:43 +0500