Бюронинг Жиззах вилояти бошқармасида жамоадаги хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди
Халқимиз азалдан гўзаллик тимсоли бўлган мутабар оналаримиз билан дилбар қизларга алоҳида ҳурмат эҳтиром кўрсатиб келган.
Жорий йилнинг 7 март куни Бюронинг Жиззах вилояти бошқармасида 8 март халқаро Хотин-қизлар байрами кунига бағишланиб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этди. Тадбирда, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Ш.Менглиевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан соҳа маликаларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, тадбир давомида, бошқарма бошлиғи ўринбосари М.А.Махмудов, бошқарманинг фахрий ходимлари ва туман-шахар бўлим бошлиқлари сўзга чиқиб, Бюро органларида эркак ходимлар билан бир сафда суд ҳужжатлари бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш, тўлов интизоми борасида муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларни байрам билан табриклади.
Шундан сўнг, тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга сана муносабати билан қимматбахо совғалар ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.