Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Март
2023

Сардоба сув омборида "техноген фалокат хавфи сақланиб қолмоқда" - экспертиза

0
Сардоба сув омборида

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъати 2020 йилнинг 1 майида Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фожеа оқибатларига оид жиноят ишини апелляция босқичида кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Озодликка исми сир қолишини сўраган прокуратура мулозими хабар қилди.

Суднинг қора курсисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг талон-торож ва мансаб сохтакорлиги ҳақидаги бандлари билан айбланган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Гидротехник иншоотлар қуриш дирекциясининг 29 нафар ишчи-хизматчилари ўтирибди.

Улар дастлабки инстанция суди томонидан йирик миқдорда жарима, озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш сингари жазоларга ҳукм қилинган. Судланувчиларнинг барчаси ҳукмдан норози бўлиб, апелляция тартибида юқори инстанция судига арз қилган.

Аппеляция суди мажлислари 2022 йилнинг 18 декабрида расман бошланган, аммо орада суд аномал совуқ ҳамда бошқа сабаблар билан катта танаффус эълон қилганди.

“Сардоба фожиаси”га етаклаган омиллар

“Маҳкама йирик техноген фожиани юзага келтирган сабаблар, мазкур гидротехник иншоотнинг нотўғри лойиҳалангани ва қурилгани, ҳозир ҳам ҳалокат қайталаниши мумкинлиги ҳақидаги гувоҳликларни тингламоқда” дейди Озодликка исмини очиқламаслик шарти билан гапирган прокуратура ходими.

Озодликка маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази иншоотнинг лойиҳаланишидаги камчиликлар, қурилишнинг охирига етказилмагани ва ҳозир ҳам Сардоба сув омборининг хавфли техноген ҳолатда эканига оид хулосалар берган.

Шунга қарамай Озодлик суҳбатлашган адвокатлар ва бир қатор судланувчиларга кўра, маҳкама улар қўяётган саволларни тингламаяпти. Уларнинг саволлари суд мажлиси баённомаларига ёзилмаяпти.

Судланувчилар суд ҳайъатининг юқоридан қандайдир кўрсатма кутаётгани, гувоҳлар, мутахассислар чақиришга оид илтимосномаларга эътиборсиз бўлишаётгани ҳамда тафсилотларнинг жамоатчиликка чиқиб кетишидан қўрқишаётганини таъкидлайди.

Озодлик танишган суд материлларидаги кўрсатмаларда судланувчилар “техноген фожиада биз айбдор эканмиз, унда нега Сардоба сув омбори қурилиши тўлиқ битказилмасдан, давлат қабул қилиш комиссиясига иншоот тегишли тартибда топширилмасдан туриб, 2013 йилдан бошлаб сув йиғилди?” деган саволларни беришган.

Адвокатларга кўра, ДХХ тергов бошкармаси томонидан терговлар даврида мазкур асосий савол Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигидаги ҳукумат комиссиясига берилмаган.

Судланувчиларнинг иддаосига кўра, “Сардоба” сув омбори қурилиши буюртмачиси – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳатто тергов ишларига ҳам жалб қилинмаган. Уни аппеляция судига чақириш бўйича 10 дан ортиқ илтимосномалар берилди, бироқ суд илтимосномаларни қаноатлантирмаяпти.

Кўпчилик суд мажлисларида прокурор иштироки таъминланмаяпти. Маҳкама иштирокчилари жамоатчиликка ёпиқ маҳкамада суд мажлиси баённомалари чала юритилаётганидан шикоят қилмоқда. Буларнинг барчаси ишнинг буюртма ва сиёсий аҳамиятга молик эканини билдиради, деб ҳисоблайди судланувчилар.

Ҳужжатлар нима дейди?

Озодлик мазмуни билан танишган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг хулосасида тўғон ҳали тўла қуриб битказилмасдан ишга туширилгани айтилади.

Суд материалларидан ўрин олган кўрсатмалардан бирида айтилишича, “амалдаги қурилиш талабларига мос бўлмаган лойиҳа ишлаб чиқилиб, 2013 йил 80 миллион куб метр, 2014 йилда 300 миллион куб метр, 2015 йилда 420 миллион куб метр сув йиғиш ишлари амалга оширилган. Бу эса Сардоба сув омбори тўғони кўрсаткичларини ўзгартирган”.

“Тўғон ўлчамларини ўзгартириш фақат Вазирлик ва Ҳукумат розилиги билан амалга оширилади (жиноят ишининг 7-жилд 8-варағи). Шошма-шошарлик билан қилинган билимсизларча хулоса тўғоннинг ПК6 қисми ўпирилишига олиб келди. Давлат ва жамоат манфаатларига 1.555 трлн. сўм миқдорида зарар етказди ва 6 нафар одам ўлди. Биз ҳатто тўғоннинг ўпирилган қисми қурилишида иштирок этмаганмиз” деб айтган маҳкамага тортилган мутахассислардан бири суддаги кўрсатмасида.

Судда янграган яна бир мутахассиснинг гувоҳлигида "ҳозир ҳам «Сардоба” тўғони яна ўпирилиш хавфи остида қолаётгани, иншоотнинг хавфсизлигини кузатиб ва назорат қилиб турувчи махсус жиҳозлар ҳалигача ўрнатилмагани" таъкидланади.

Озодлик танишган экспертиза хулосасига кўра, тўғон ўпирилишининг қайталаниши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. У кучли ер силкиниши ёки бошқа техноген ҳолатларга доши беролмаслиги мумкин. Энг муҳими, тўғонда назорат технологияси мавжуд эмас.

Судланувчиларга кўра, “Президент Мирзиёевнинг тўғон ўпирилишида айбдор шахсларнинг амали ва лавозимидан қатъий назар жазоланишини ҳақидаги ваъдалари бажарилмади. Судьялар эса ишни ДХХ органи олиб боргани учун маҳкама жараёнларида мум тишлаб ўтирибди”.

Тўғон қурилишида бош бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов “Ўзбекистон қаҳрамони” ордени, “Ўзбекгидроенерго” раҳбари Абдуғани Сангинов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи”, Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамроев “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор” ва Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги УзГИП институти директори Умид Абдуллаев “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Бу мулозимларга берилган давлат мукофотлари тўғон ўпирилганидан кейин ҳам бекор қилинмади.

Озодликка мурожаат қилган адвокатлардан бири "Сардоба иши" мустақил Ўзбекистон тарихида сирли ва зиддиятли иш сифатида қолаётганини урғулайди. Унинг фикрича, ишга оид ҳужжатлар жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинса, кескин норозиликлар келтириб чиқариши мумкин.

У шунинг учун ҳам маҳкама иши махфийлаштирилганини тахмин қилади.

Олий суд матбуот хизмати 25 декабрь куни тарқатган расмий ахборотда "ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаётгани"ни айтган эди.

3 та жиноят иши ва илк аппеляция

2021 йилнинг 10 май куни Сардоба техноген ҳодисаси бўйича илк жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўрилиб, унда 19 нафар шахсга нисбатан ҳукм ўқилгани ҳақида Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар қилган.

Иккинчи маҳкама Тошкент шаҳар суди томонидан 29 нафар шахсга нисбатан махфий тарзда кўрилган ва ҳукми 2022 йилнинг 12 сентябрида эълон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг К. Мирсафаев раислигида 2022 йилнинг 3 октябрида якунланган маҳкамаси Сардоба ўпирилиши бўйича айбланган 23 нафар судланувчи иштирокидаги учинчи маҳкама бўлди.

Биринчи ва учинчи гуруҳ судланувчилари юқори инстанция судларига мурожаат қилишмаган.

Иккинчи — 29 кишилик гуруҳ эса, адвокатларга кўра, ўзларининг айбсизлигини исботлашга уринмоқда. Бироқ маҳкама уларни "қонун талаблари даражасида тинглаётгани йўқ".

2020 йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида, расмий маълумотларга кўра, 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган, 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

Тўғон ёрилиши оқибатида юз берган тошқин Ўзбекистон тарихидаги энг йирик аҳолини эвакуация қилиш амалиётига сабаб бўлди - юз минглаб одам хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

Ўтган вақт мобайнида кўплаб сардобаликлар ўзларига ажратилган ёрдам ёки товон пулини ололмагани, уй-жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганидан шикоят қилиб келган.





Губернаторы России
Москва

Собянин рассказал о внедрении ЕМИАС в федеральных и региональных медучреждениях





Москва

МИД РФ: рецидивы эскалации между Ираном и Израилем возможны


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин перечислил самые популярные виды туризма в Москве



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Анастасия Волочкова

«Мой рай»: Волочкова уединилась с тайным спутником на Мальдивах




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

На площадках «Московских сезонов» работают шесть скейт-парков и роллердром

Спортсмены Росгвардии завоевали более 10 медалей на международных и российских соревнованиях по плаванию

Сезон 2024 года открыт!


WTA

Свентек переиграла Соболенко и выиграла титул WTA в Мадриде



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Росгвардия обеспечила безопасность генеральной репетиции парада ко Дню Победы в Москве



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России