Наврўз байрамида юртдошларимиз неча кун дам олади?
“2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фaрмонига асосан, Наврўз байрами муносабати билан:
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олади.
Бунда қуйидагича бўлади:
18 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
19 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
20 март, душанба — 5 кунликлар учун 11март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
21 март, сешанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
22 март, чоршанба — 5 кунликлар учун 25 март шанбадан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни.
23 март, пайшанба — барча учун иш куни.
– 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари фaрмонга мувофиқ кўчирилиши муносабати билан улар 11 ва 25 март (шанба) кунлари ишга чиқади.