Европа Иттифоқи Толибон ҳукуматининг 2 аъзосига санкция қўйди
Европа Иттифоқи Толибон ҳукуматининг 2 аъзосига аёллар ҳуқуқларини бузгани учун санкция қўйди.
Европа Иттифоқи Кенгашининг пресс-релизида айтилишича, булар:
– Неда Моҳаммад Надим, Олий таълим вазири – аёллар учун университетларни ёпишда айбланган
– Муҳаммад Холид Ҳанафий, Мақсадли ва тақиқланганларни рағбатлантириш вазири – жамоат жойларида жинсий камситишни тарғиб қилишда айбланган
Санкциялар шундан иборатки, улар энди Европа Иттифоқига кира олмайди, у ердан маблағ ололмайди ва у ерда жойлашган активлари музлатилади. Надим ва Ҳанафийлар бундан қандайдир зарар кўрган бўлишлари даргумон …
Рўйхатга «Толибон»дан ташқари Россия, Жанубий Судан, Эрон, Мьянма ва Суриядан яна 7 нафар жисмоний ва 3 нафар юридик шахс киритилган.