Чақалоқнинг қулоғи оғришини қандай аниқлаш мумкин?
Педиатр Муҳсина Умарова
Кўплаб ҳолатларда чақалоқлар йиғисининг асосий сабабларидан бири бу қулоқ оғриғи ҳисобланади. Оғриқ кучи жиҳатидан қулоқ оғриғи тиш оғриғига тенгдир.
Чақалоқнинг қулоғида оғриқ бор ёки йўқлигини аниқлаш учун педиатрлар «Трагус» белгисидан фойдаланишади.
Трагус симптоми- бунда чақалоқ қулоғи супрасининг трагус қисмига оҳиста босилади, агар ўрта ёки ташқи қулоқда яллиғланиш бўлса, симптом мусбат бўлади. Бу ҳолатда чақалоқ йиғлаши ёки йиғиси кучайиши мумкин.