Қозоғистон яна “Мир” пластик карталарини чиқаришни бошлади
“ВТБ Қозоғистон 2022 йил декабридан “Мир” тўлов тизимининг рақамли карталарини ишга туширди. Энди республикадаги банк мижозлари унинг жисмоний версиясини расмийлаштириши мумкин”, – дейилади банк хабарида.
Қайд этилишича, ВТБ Қозоғистон ўзининг Мир карталарига ҳам, бошқа хорижий банклар томонидан чиқарилган карталарга ҳам тўлиқ хизмат кўрсатади.