Ҳол саломатлик учун зарарлими?
Ҳол – меланин пигментининг бир жойда тўпланиб қолиши ва у саломатлик учун хавфли эмас.
Бироқ онколог Александр Серяковнинг айтишича, баъзи ҳолга ўхшаш доғлар тери саратонининг белгиси бўлиши ҳам мумкин.
Қуйидаги ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим:
агар доғнинг шакли ва қавариқлари ўзгарса;
у бор жойда туклар тўкилса;
ўрнида яралар пайдо бўлса.