Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Март
2023

Максим Шацких: "3 марказий ҳимоячи? "Навбаҳор" кучлилиги учун эмас" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Coca-Cola Суперлигаси учинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" (2:1) ўртасидаги марказий учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди. - Ўйин ҳақида- Ҳаммага хайрли кеч. Ўйиндан олдин барча кутганидек, ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг эмоциялари, голлари билан шундай бўлди ҳам. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.- Жамоа бугун мавсумда илк бор 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб тактикангизга футболчилар етишмаганими ёки "Навбаҳор" кучли эканлиги учунмиди?- "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун эмаслиги аниқ (кулади). Ҳайратланманг, кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.- Сиз ҳар доим тўғрисини айтасиз. Бугунги ҳакамликка неча баҳо қўйган бўлардингиз?- Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пенальти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз.- "Пахтакор" аввалги турларга қараганда кучлироқ ўйнади. Ўтган турларда жамоага нима етишмади, бугун жамоа ниманинг эвазига зафар қучди?- Биз ютганимизнинг ўзи олдинги турлардан кучлироқ ўйнаганимизни англатади. Умуман олганда кўп нарса ўзгаргани йўқ, асосийси таблодаги рақамлар бўлди. Кўп комбинация қилиб, хавфли ҳужумлар ташкил этиб, гол ура олмаслигингиз ҳам мумкин. Бу ҳеч ким учун ёқимли эмас. Бугунги баҳс биз учун жуда муҳим эди. Аммо кўпчилик тушуниб турибдики, ушбу ғалабадан кейин келгуси ишларимиз яхшиланиб боради. Навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага ўтган ўйинлардаги мағлубиятни ёддан чиқаришади. Йигитлар термага чақирилишган. Асосийси уларнинг соғлом қайтиши бўлади.- Рашидовнинг захирада қолдириши нима билан боғлиқ?- Бу жисмоний тайёргарликдан келиб чиқиб қилинди. Бизга етиб келгунча деярли 2 ой шуғулланмаган. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Унинг ҳолатини тиклаб боришга уриняпмиз. Термадаги футболчиларимиз қайтгунча, у ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиб қолса керак ва биз бошқа Рашидовни кўрамиз деган умиддаман.- Ёшлар термамиз жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу яхши, аммо энди 8 футболчисини ЖЧга жўнатган ҳолда "Пахтакор" энди 3-4 ойлик режа тузадими?- Бу биз учун ҳақиқий муаммо. Буни биринчи марта таъкидламаяпман. "Пахтакор"дан барча ёшдаги термаларга умумий 38 нафар киши жалб қилинади. Бу балки яхшидир, "Пахтакор" термаларнинг ҳомийсидек. Футболчиларга ҳам бу яхши. Улар учун терма асосий мақсад ва шу орқали кўтарилишни истайди. Ҳаёт шунақа. Биз қайднома тайёрлаганимизда буни ҳисобга оламиз. Аммо чегарасиз равишда футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Балки U-20 термамиздаги барча футболчилар ҳам асосий таркибда ўйнамас, бироқ улар яқин вақтлардаги асосий жамоанинг захираси бўлади. Улар исталган вақтда асосий таркибда ҳам захирада ҳам бўлишга тайёр. Албатта, U-20 термамиз тўртликка киргани ва финалга чиққанидан жуда хурсанд бўлдим. Жаҳон чемпионати қизиқроқ. У ерда бошқа мактаблар, академиялар фонида кучлимизми ёки йўқлигини билиб оламиз. Африка, Осиё, Европа каби қитъалар вакиллари билан куч синашиш орқали даражамиз очилади. Биз тўғри йўналишдамизми ёки йўқ билиб оламиз.- Диёр Холматовни асосий таркибда туширдингиз. Унинг даражаси ўйинга мос келдими? - У яхши ўйин ўтказди. Биринчи таймда катта иш қилди, шунчаки захирадагиларга имкон бериб, ўйинимизни янада кучайтиришимиз лозим эди. Чунки 90 дақиқа мобайнида ҳеч қайси футболчи ўзининг тезкор ўйинини кўрсата олмайди. Унга бугун эътироз йўқ. У талабларимизни бажаришга ҳаракат қилди. Аммо умид қиламанки, навбатдаги ўйинларида у ҳужумда янада агрессивроқ ўйнайди. У қўлидан келганича ўйнади, унга офарин деб қоламан. [allow-turbo]

Максим Шацких: "3 марказий ҳимоячи? "Навбаҳор" кучлилиги учун эмас"

Coca-Cola Суперлигаси учинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" (2:1) ўртасидаги марказий учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Ўйиндан олдин барча кутганидек, ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг эмоциялари, голлари билан шундай бўлди ҳам. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.

- Жамоа бугун мавсумда илк бор 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб тактикангизга футболчилар етишмаганими ёки "Навбаҳор" кучли эканлиги учунмиди?

- "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун эмаслиги аниқ (кулади). Ҳайратланманг, кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.

- Сиз ҳар доим тўғрисини айтасиз. Бугунги ҳакамликка неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пенальти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз.

- "Пахтакор" аввалги турларга қараганда кучлироқ ўйнади. Ўтган турларда жамоага нима етишмади, бугун жамоа ниманинг эвазига зафар қучди?

- Биз ютганимизнинг ўзи олдинги турлардан кучлироқ ўйнаганимизни англатади. Умуман олганда кўп нарса ўзгаргани йўқ, асосийси таблодаги рақамлар бўлди. Кўп комбинация қилиб, хавфли ҳужумлар ташкил этиб, гол ура олмаслигингиз ҳам мумкин. Бу ҳеч ким учун ёқимли эмас. Бугунги баҳс биз учун жуда муҳим эди. Аммо кўпчилик тушуниб турибдики, ушбу ғалабадан кейин келгуси ишларимиз яхшиланиб боради. Навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага ўтган ўйинлардаги мағлубиятни ёддан чиқаришади. Йигитлар термага чақирилишган. Асосийси уларнинг соғлом қайтиши бўлади.

- Рашидовнинг захирада қолдириши нима билан боғлиқ?

- Бу жисмоний тайёргарликдан келиб чиқиб қилинди. Бизга етиб келгунча деярли 2 ой шуғулланмаган. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Унинг ҳолатини тиклаб боришга уриняпмиз. Термадаги футболчиларимиз қайтгунча, у ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиб қолса керак ва биз бошқа Рашидовни кўрамиз деган умиддаман.

- Ёшлар термамиз жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу яхши, аммо энди 8 футболчисини ЖЧга жўнатган ҳолда "Пахтакор" энди 3-4 ойлик режа тузадими?

- Бу биз учун ҳақиқий муаммо. Буни биринчи марта таъкидламаяпман. "Пахтакор"дан барча ёшдаги термаларга умумий 38 нафар киши жалб қилинади. Бу балки яхшидир, "Пахтакор" термаларнинг ҳомийсидек. Футболчиларга ҳам бу яхши. Улар учун терма асосий мақсад ва шу орқали кўтарилишни истайди. Ҳаёт шунақа. Биз қайднома тайёрлаганимизда буни ҳисобга оламиз. Аммо чегарасиз равишда футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Балки U-20 термамиздаги барча футболчилар ҳам асосий таркибда ўйнамас, бироқ улар яқин вақтлардаги асосий жамоанинг захираси бўлади. Улар исталган вақтда асосий таркибда ҳам захирада ҳам бўлишга тайёр. Албатта, U-20 термамиз тўртликка киргани ва финалга чиққанидан жуда хурсанд бўлдим. Жаҳон чемпионати қизиқроқ. У ерда бошқа мактаблар, академиялар фонида кучлимизми ёки йўқлигини билиб оламиз. Африка, Осиё, Европа каби қитъалар вакиллари билан куч синашиш орқали даражамиз очилади. Биз тўғри йўналишдамизми ёки йўқ билиб оламиз.

- Диёр Холматовни асосий таркибда туширдингиз. Унинг даражаси ўйинга мос келдими?

- У яхши ўйин ўтказди. Биринчи таймда катта иш қилди, шунчаки захирадагиларга имкон бериб, ўйинимизни янада кучайтиришимиз лозим эди. Чунки 90 дақиқа мобайнида ҳеч қайси футболчи ўзининг тезкор ўйинини кўрсата олмайди. Унга бугун эътироз йўқ. У талабларимизни бажаришга ҳаракат қилди. Аммо умид қиламанки, навбатдаги ўйинларида у ҳужумда янада агрессивроқ ўйнайди. У қўлидан келганича ўйнади, унга офарин деб қоламан.

[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Fri, 17 Mar 2023 23:39:14 +0500




Губернаторы России
Москва

Собянин: В столице открыт сезон фонтанов





Москва

Спецвыпуск журнала «Стратегии развития» посвященный героям Великой Отечественной войны и Специальной военной операции


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: В столице открыт сезон фонтанов



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Фрэнк Синатра

Таунхаус Фрэнка Синатры впервые выставлен на продажу




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Шествие трубачей и уроки танцев: что ждет посетителей парков Москвы в майские праздники

Учитель из Бутово стала «Гуру физкультуры»

Юные керамисты школы №2120 выиграли три Гран-при конкурса «Мир дому твоему!»


WTA

WTA озвучила Елене Рыбакиной условия для становления второй ракеткой мира



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Шествие трубачей и уроки танцев: что ждет посетителей парков Москвы в майские праздники



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России