Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Март
2023

Ўзбек «бренд»и

0

Вақтнинг учқурлигини қаранг, пойтахтдаги “Марказий универсал магазин”(МУМ)га кирмаганимга ҳам чорак асрдан ошибди. Яқинда йўлим ўша томонга тушди. Очиғи, бунчалик чуқур таассурот оламан, деб сира ўйламагандим. Турфа моллар билан тўла қаторларни айланар эканман, чорак асрлик “жўшқин ривожланишимиз” кўз олдимдан худди кино тасмаси мисол ўтгандек бўлди. Олис хотиралар қайта уйғонди.

Талабалик давримиз, 90-йилларнинг бошида хориждан турли хил моллар келтириш эндигина бошланганди. Ўшанда видеомагнитофон бизнинг назаримизда жуда катта бойлик саналарди. Баъзан чет элнинг антиқа матоҳларини  кўриш учун МУМга кирардик. Биз, талабалар учун Япониянинг машҳур компанияларида ишлаб чиқарилган маиший буюмлар, “Sony”, “Panasonik”, “Sharp”, “Aywa” каби техника мўъжизаларини томоша қилиш жуда завқли туюларди. Уларни фақат томоша қилардик, чунки нархлар “кўзни тиндирар” даражада қиммат бўларди.

“Мана, юртимиз мустақил бўлди. Дунёга йўллар очиляпти. Ҳадемай мана шуларга ўхшаган ўз маҳсулотларимиз бирин-кетин чиқа бошлайди, ўшанда нархлар ҳам арзон бўлади”, дея самимий орзу қилардик. Бу орзулар жудаям хомхаёл эмас, чунки пойтахтнинг ўзида бир қанча улкан корхоналар ишлаб турарди. Демак, юртимизда техник тараққиётни “нолдан бошлаш” шарт эмас, мавжуд ишлаб чиқариш базаси бироз ривожлантирилса бас, дея соддагина фикр юритардик. Илмий-техник салоҳият ҳам шунга яраша эди – олий ўқув юртларимизда Осиё ва Африкадан келган кўплаб хорижий талабалар таҳсил олишарди…

Ўша кунлар ўтганига ҳам ўттиз йилдан ошди. Биз ҳавас қилган “видеоиккилик”, “мусиқа маркази” каби хориж матоҳлари аллақачон урфдан қолди. МУМнинг шинам пештахталари эса ҳануз чет элларда ишлаб чиқарилган энг замонавий маҳсулотлар билан тўла.

Бу гал ҳам уларни ҳавас билан томоша қилдим-у, лекин негадир аввалгидек завқ ҳиссини туймадим. “Ўзимизнинг маҳсулотлар қани? Қачонгача хориждан мол ташиймиз? Майли, замонавий юксак технологиялар – ўз йўлига. Аммо, наҳотки мана шулар каби оддий матоҳларни ҳам ўзимизда ясай олмасак?” деган қайсар саволлар туғилди.

Тасаввур қилинг, вазифаси бор-йўғи ўт ёқишдан иборат матоҳ (биз “ёндиргалка” дердик) ҳам беш, ўн… миллион сўм бўладими?!

– Ахир, бу “Zippo” фирмасининг маҳсулоти, – деди ҳамроҳим билағонлик қилиб. – Америка ковбойларини кўрганмисиз? Ўшалар ишлатади, буни…

– Тилладан ясалганми? Битта гугурт чўпи билан ҳам ўт ёқса бўлади-ку?

– Тилла эмас, аммо бу “тоза мол”. Оригинал. Бунинг ўзидан кўра, “Zippo” фирмасининг довруғи, обрўси қиммат туради. Буни “бренд” дейдилар…

Замонавий технологиялар катта маблағ эвазига яратилишини биламиз. Аммо оддийгина буюмлар нега бунчалик қиммат? Бунинг сири нимада? Дўстимнинг гапи рост, ҳақиқатан ҳам, товарнинг ўзи қиммат турмас. Сифат, Тажриба, Ишонч, Қадр, Меҳр, Фахр-ғурур каби ижобий таъриф-тавсифлар жамланмаси (бренд) юксак баҳоланади! Булар – дунёда эътироф қозонган товарлар саналади.

“Бренд” моллар жуда кўп. “Casio”, “Versace”, “Balmain”, “Calvin Klein”,  “Baume & Mercier”, “Sviss Militari” қўл соатлари. Нархлари бир неча ўн миллион сўм, ҳатто ундан ҳам қиммат туради. Миттигина “Michael kors” соатининг 40 фоиз арзонлаштирилган нархи – 16 миллион сўм! Булар ҳам тилладан ясалмаган, дўстим айтмиш, шунчаки бренд. Айниқса, “Rolex”, “Tissot” каби соатлар дунёга машҳур, улар ўз эгасининг ҳаётда катта нуфуз ва муваффақиятга эришганидан дарак беради.

“Буюклик – соддаликдадир”, деган гап бор. Нархи ўн миллион сўмлик оддийгина сиёҳли ручкани кўриб, негадир шу ибора эсга тушади. Бор-йўқ “ҳунари” ёзиш бўлган матоҳнинг нархи шунча турса-я. Бу ҳам “бренд” шарофати.

“Бренд”ларнинг таърифу-тавсифлари ҳайратомуз. Масалан, “максимал нарх – максимал сифат” – “Rolex” компаниясининг шиори. Сифат бўлганида ҳам қандоқ – улар ўз маҳсулотига… умрбод кафолат беради!

Мана, Швейцариянинг машҳур “Victorinox” ва “Wenger” йиғма пичоқлари! Очиғи, ҳар гал шу нарсаларни кўрсам, кулгим қистайди. “Ясаганинг “Зулфиқор” қиличи эмас, оддий бир пичоқча-ю, шунга “отни калласидек” нарх қўйганларинг нимаси?!”, дегинг келади. Бундай йиғма пичоқчалар бизда қаламтарош, чопқи, корча деб ҳам аталади. Нархи унчалик қиммат турмайди. Лекин немисларнинг машҳур “Victorinox” ҳарбий пичоғи (армейский нож) – миллионлар билан баҳоланади! Ўзи, кафтга бемалол сиғадиган бир парча темир буюм. “Википедия” виртуал қомусида бу пичоқ гўё Дамашқ пўлатидан ишлангандек таърифланган. Халқаро “National Geographic” телеканалида “Victorinox” пичоқлари қандай ясалиши ҳақида қизиқарли фильмлар мавжуд. Беихтиёр қойил, дейсиз. Бундан ташқари, “Victorinox”да соат, йўл қопчиғи (сумка), ҳамёнлар, турли ғилофлар, соябон, ошхона-рўзғор буюмлари каби буюмлар ҳам ишлаб чиқарилади. Содда ва оддийгинаку-я, лекин нархлари жудаям баланд, мил-мил!

Ойна ортидаги турфа хил “тоза” моллар гўё: “мени устаси фаранг ясаган, тартибли япон ўйлаб топган, иши пишиқ немис ясаган…” деяётгандек йилтираб, ҳавасли нигоҳларни ўзига тортиб турибди…

– Мана шу қўл соатини сотиб олишим учун нақ бир йил емай-ичмай маошни жамғаришим, қозонни сувга ташлашим керак экан! – дейди бир дўстимиз соддалик билан.

– Шу сизга шартми, вақтни қўл телефонига қараб аниқласангиз ҳам бўлади-ку, – деймиз унга ҳазиллашиб.

Тўғри-да! Сирасини айтганда, оловни оддий гугурт билан ёқиш, сабзини “Victorinox” билан эмас, Чуст ёки Шаҳрихон пичоқларида тўғраш ҳам мумкин. “Кўрпага қараб оёқ узатиш” деган ибора бежиз айтилмаган. Шундай бўлса-да, баҳоси бир-иккита автомобиль нархига тенг соатларни кўриб, ўйланиб қоласан, киши. Тирикчилик учун ўта зарур матоҳ эмаску-я, аммо шуларга ҳам бизда талаб бор-да! Ҳар ҳолда, бу “ўйинчоқ”ларни чет эллик сайёҳлар харид қилишмас, ахир, ўша ёқдан келтирилган матоҳларнинг уларга қизиғи борми?

Пул бўлса, чангалда шўрва, дейдилар. Бизнинг шароитда “бренд” харид қилиш, таъбир жоиз бўлса, “ўз қадрини юксак тутиш”, “дўпписи ерга тушса, пул бериб кўтартириш” ва ҳатто, “обрў-эътиборни пулга сотиб олиш”нинг ўзига хос бир кўринишига ўхшайди. Рўзғорда ўта муҳим бўлмаган шу каби “майда-чуйда” нарсалар учун катта маблағни аямайдиган ҳамюртларимиз оз эмас. Ҳалоли бўлсин! Уларнинг орзу-ҳавас учун сарфлаётган пулларини тафтиш қилиш фикридан йироқмиз. Ҳозирги шароитда шунча пулни ҳалол ишлаб топишнинг ўзи бўладими?

Қайтишда “МУМ таассуротлари” асосидаги суҳбатимиз қўр олди. Савол ўша – “нега ўз маҳсулотларимиз, “бренд”ларимиз кўринмайди?!

“Ўзбек мардум “бош қотириб”, янгиликлар ихтиро қилишдан кўра, тайёр андозалардан фойдаланиш, савдо-сотиқдан фойда олишни кўпроқ хуш кўради”, дейди бир дўстимиз. Сўнгра бу “фалсафа”сини асослашга уринади: “Ўтган йиллар ичида республикамиз иқтисодиётини шакллантирувчи ва бюджет даромадларининг катта қисмини бераётган завод ва фабрикалар фаолияти аста-секин тўхтади. Бир пайтлар минглаб одамлар ишлаган “Фотон”, “Алгоритм”, “РЭТ”, “Зенит”, “Миконд”, “ТАПОиЧ” сингари корхоналар эсингдами? Балки “кепак нархида” хусусийлаштирилгандир, аммо бу асосийси эмас. Негадир улар фаолиятини янгилаш, замонавийлаштириш, модернизация қилиш, янги маҳсулот чиқариш… каби ҳаракатлар ўшанда юз бермади. Оқибатда фуқароларимиз иш ахтариб, республикадан ташқарига мардикорликка чиқиб кетишди…”

Нима ҳам дердик, дўстимизнинг фикри мантиқдан холи эмас. Бугун юртимиз шаҳарларида катта-катта савдо марказлари ишлаб турибди. Уларнинг олдида бурунги довруқли “МУМ” дўкони анчайин ихчам бўлиб қолди. Афсуски, бу “технопарк”лар асосан хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўла. 2000-йилларнинг ўрталарида юртимизда ички ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, импортни камайтириб, экспорт улушини ошириш мақсадида машҳур “154-сонли қарор” чиққан эди. Унинг шарофати ила инновациялар жорий этилиб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтилиши керак эди. Афсуски, ички имкониятларимиздан унумли фойдаланиш, маҳаллий хом ашёлардан янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ихтиролар, кашфиётлар қилиш, уларни амалиётга жорий этиш каби кутилган ўзгаришлар юз бермади. Аксинча, четдан олиб кирилаётган молларнинг нархи ошди, холос.

Президент Шавкат Мирзиëев Олий Мажлисга Мурожаатномасида мазкур долзарб масалани эсга олиб, “Асосий мақсадларимиздан бири – ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни “ўзбек бренди” номи остида олиб чиқишдан иборат”, дея таъкидладилар.

Очиғини айтганда, антиқа хориж моллари ва баланд нархлар биз учун янгилик эмас. Чорак асрдан буён таниш ҳолат бу. Аммо шунча вақт ичида “ўзбекнинг асл “бренди!” дея ҳамма тан оладиган маҳсулот ярата олдикми? “ЎзGM” автомобиллари ёки “Artel” маҳсулотларини “ўзбек бренди”, дея оламизми? Бу техникалар бизда йиғилгани билан, афсуски, уларга тўлиқ эгалик даъво қила олмаймиз. Уларнинг асл яратувчилари бор. Уларга фақатгина “доя” мақомидамиз, ҳатто маҳсулотларга ном ҳам қўя олмаймиз! Боз устига, бу автомобиллар ва рўзғор жиҳозлари ўзимизда қиммат, четда эса икки баробар арзон баҳоларга сотилишининг сабаби нимада? Масалан, Россияда Lacetti Gentra 6-8 минг, Nexia-3 5000$ АҚШ долларига сотилаётгани юзасидан ижтимоий тармоқларда жуда кўп эътирозлар билдирилди. Бунга мутасаддилар томонидан тайинли ва ишончлироқ изоҳ берилмагани устига, “ўзимизнинг” автомобиллар савдосида турли “ўйинлар”нинг ҳануз давом этаётгани янада таассуфли.

Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек шаҳарчасига ташрифи чоғида илм-фаннинг бугунги аҳволи ҳақида таассуф билан шундай деганди: “Биз 25 йил илм билан шуғулланмадик, бор илмни йўқ қилдик. Бирорта илм-фан йўналиши бўйича бизда ўзгариш йўқ, бирорта фан йўналиши бўйича мактаб ярата олмадик. Агар биз илмга асосланмасак, ҳақиқий ривожланиш бўлмайди!”

Илғор технологиялар илм туфайли пайдо бўлади. “Бренд” – илм, фаровон ҳаётга ҳам илм орқали эришилади. Савдо-сотиқ ҳам керак, аммо бугунги кунда замонавий билим ва инновациялар (билимлар асосида яратилган қиймат) нақадар даражада ҳал қилувчи кучга эгалигини кўриб турибмиз. Whatsapp иловаси Фейсбук томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинди. Ўзбекистоннинг бир йиллик пахтаси, айтишларича, 1 миллиард 200 миллион $ даромад келтиради. Patek Philippe фирмаси бир дона “бренд” қўл соатини 20 минг доллардан 500 минг долларгача пуллаяпти. Бу пулга “ўзимизнинг” Lacetti Gentra машинасидан неча дона олса бўлади! 200 долларлик таннархдаги iPhone телефонини қарз-қавола қилиб бўлса ҳам, 1200 долларга оғринмай сотиб олаяпмиз…

Бугун муаммо ва камчиликларни очиқ эътироф этиш, ютуқларни “фоизлар”да кўрсатиб мақтаниш ўрнига, рақамларнинг реал ҳолатини ўрганиш кераклиги таъкидланмоқда. Энди дўппини ерга қўйиб, бир ўйлаб кўрайлик: бутун бошли ўзбек халқи тер тўкиб бир йил етиштирган пахтаси неча пуллик бўлаяпти-ю, беш-олти ёки нари борса, ўн кишилик жамоадан иборат Whatsapp иловаси кашфиётчиларининг ихтироси қанчага сотилаяпти?

Холис тан олиш ҳам – мардлик, дейдилар. Ҳозирча “мега ош” дамлаш бўйича рекорд қўйдик. Чунки орамизда моҳир ошпазлар, иштаҳаси карнай ошхўрлар, томошабоп “шоу мухлислари” кўп. Илм-маърифатга интилишимиз кучайса, ана шунда жиддий соҳаларда ҳам рекордлар ўрнатсак, ажаб эмас.

МУМни томоша қилишимиз давомида ана шундай фикрлар хаёлдан ўтди.

Бахтиёр ҲАЙДАРОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

 

 





Губернаторы России
Москва

Собянин сообщил о планах благоустройства на северо-востоке Москвы





Москва

Армяне России поддерживают движение «Тавуш во имя Родины»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин сообщил о планах благоустройства на северо-востоке Москвы



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Тимати

На восстановление уйдет год: невеста Тимати пострадала на Мальдивах




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

В Подмосковье сотрудники ОМОН «Русич» Росгвардии приняли участие в церемонии открытия соревнований по дзюдо среди детей и подростков

Инсайты, стратегии и нетворкинг для профессионалов: 21 июня пройдет ежегодный форум «Спорт и Бизнес»

Искусство продвинутого анализа в спортивном прогнозировании


Анна Калинская

Калинская проиграла Свитолиной и не смогла выйти в 1/8 финала турнира в Риме



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Более 10,5 тыс. профилактических занятий провели с детьми перед началом летних каникул



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России