Қирғизистонда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтмоқда
Қирғизистонда 18 мартдан 21 мартгача Ўзбекистон маданият кунлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбир Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “Ватандошлар” жамоатчилик фонди ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон санъаткорлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирлар 18 март куни пойтахт Бишкекда, 19 март куни Ўш шаҳарида ўтказилди.
Маданият кунлари 20 март куни Жалолобод шаҳрида, 21 март куни Раззоқов ва Боткен шаҳарларида давом этиши режалаштирилган.
Икки қўшни давлат санъаткорлари иштирокида Наврўз байрами муносабати билан ташкиллаштирилган концерт дастурлари бепул намойиш этилмоқда.
Қирғизистонда илк бор ўзбек маданияти кунлари 2015 йилда ўтказилган эди.