Молдова тили ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, у СССРда яратилган
Молдова тили ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, у СССРда яратилган, деди Руминия ташқи ишлар вазири.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселга ташрифи чоғида Богдан Ауреску бу тилни Россия гўёки дезинформация мақсадида ишлатаётган «сунъий қурилиш» деб ҳам атаган.
Мария @MariaVladimirovnaZaxarova Захарова Руминия вазирининг сўзларига муносабат билдирди:
“Жаноб Богдан Ауреску ҳам ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, лекин у яратилган. Энди уни «сунъий қурилиш» дейиш мумкинми? Руминия вазиридан фарқли ўлароқ, молдова тили жаҳон тарихидаги муҳим ҳодисадир”.
Аввалроқ Молдова парламенти расмий ҳужжатларда молдова тилини румин тилига алмаштиришга овоз берган эди.