Тезкор: Қаршининг собиқ ҳокимига 4 йил қамоқ жазоси тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳри судининг қарори билан Жамшид Фозилов 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.
Фозилов 2016-2019 йилларда Қарши шаҳри ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.