Ҳиндистондаги пиротехника заводида содир бўлган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатидаги пиротехника заводида юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги хабар беради.
Портлаш Тамилнаду штати маркази Ченнай шаҳридан 80 километр жануби-ғарбда жойлашган Канчипурамнинг Курувималай туманидаги фабрикада тўсатдан ёнғин содир бўлган.
«Бугун Курувималай туманидаги пиротехника заводида портлаш содир бўлди, натижада беш киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна уч киши олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди», — деди Канчипурам тумани маъмурияти вакили.
Расмийларнинг маълум қилишича, жароҳатланганлардан 13 нафари Канчипурам давлат касалхонасига ётқизилган, қолган уч нафари эса Ченнайдаги иккита касалхонага юборилган.
Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир.