Саудия Арабистони ва Сурия элчихоналар очишга келишиб олди
Reuters ахборот агентлиги хабардор манбаларга таяниб Саудия Арабистони ва Сурия ўртасида ўз элчихоналарини очиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, Ар-Риёд Рамазон ойи тугагач ва Рамазон ҳайити нишонлангандан кейин Дамашқда элчихона очишни режалаштирган.
Reuters ахборот агентлигининг учта манбага таяниб ёзишича, бу ўзгаришлар Дамашқнинг араб дунёсига қайтиш йўлидаги қадамидир.
Саудия телевиденияси Ар-Риёд ва Дамашқ ўртасида маслаҳатлашувлар бошланганини тасдиқлади.
Саудия Арабистони телеканали мамлакат ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига таяниб, Сурия ҳукумати билан консуллик хизматларини қайта тиклаш бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади.