37 ёшли эркак «Одноклассники»да ўзи тенги аёлни суратини тарқатиш билан қўрқитди
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи аёл, 37 ёшли О.Х., “Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги фотосуратлари махсус дастурлар орқали ишлов берилиб, шармандали ҳолатга келтирилганлиги ва номаълум шахс уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 500 АҚШ доллари пул талаб қилаётганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи эркак, 37 ёшли У.Т. пулларни талаб қилаётганлиги аниқланиб, тезкор-тадбир давомида пулларни олиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
У.Т. содир этган қилмиши учун ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.