1 майдан БҲМ ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилади
Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
1 майдан базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўмдан 980 минг сўмга оширилди.