Тошкентда уйларнинг ижара нархи пасаймоқда
Қидирув…
Darakchi
Darakchi
Ўз O`z Ру
АСОСИЙ
СИЁСАТ
ЖАМИЯТ
ДУНЁ
МАДАНИЯТ
СПОРТ
ЖИНОЯТ
HI-TECH
САЛОМАТЛИК
МУТОЛАА
ИҚТИСОДИЁТ
МОЗИЙДАН САДО
Тошкентда уйларнинг ижара нархи пасаймоқда
ЖАМИЯТ 31.03.2023, 17:54
Тошкентда уйларнинг ижара нархи пасаймоқда
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Маълумки, ўтган йили хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошлаган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаганди.
OLX.uz маълумотлар базасига кўра, ўшанда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 АҚШ долларига чиққанди. Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар февраль ойидагига нисбатан 2% пасайган ва 411 АҚШ долларини ташкил этган.
Ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой), ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни ташкил этган. 3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 АҚШ долларини ташкил этган. Таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 долларни, 4 хонали уй учун 600 долларни, 5 хонали уй учун 660 долларни ташкил этган.