Тунги иштаҳа очилиши билан курашамиз
6 та фойдали йўли бор:
1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал солиб ичинг.
1 стакан кефир ичинг. Бу усул нафақат очликни йўқотади. Балки аёллар организмига жуда фойдали ҳисобланади ва қоматга ҳам зарар келтирмайди.
1 стакан сут ичинг, хоҳишингизга қараб илиқ ёки совуқ сут ичишингиз мумкин.
1 стакан аччиқ қора чой ичинг.
Тиш пастаси иштаҳани пасайтиради. Кечқурун тишингизни ювинг, 2 марта ювсангиз янада фойдали.
2 стакан тоза сув ичинг. Ошқозон нисбатан тўлади ва бу овқатланишга хоҳишнинг йўқолишига олиб келади.
Шифокор Насиба Ражабова