Тошкентда Nissan ва Cobalt ЙТҲга учради
Бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
ҲолатМирзо Улуғбек туманининг Феруза кўчасида соатй 15:00 ларда юз берган. Унда Nissan русумли автомашина Cobalt билан ўзаро тўқнашган. Оқибатда Nissan ҳайдовчиси тан жароҳат олган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.