Ғазабланишнинг ҳам ўз фойдалари бор
Ғазабни фақат салбий туйғу деб ҳисоблаш нотўғри. Ғазабланиш одатий ва табиий жараёндир.
Инсон ғазабланганда қонда норепинефрин ва адреналин даражаси кўтарилади, мушакларнинг қон билан таъминланиши кучаяди ва юрак уриши тезлашади. Бу қўрқувни енгишга имкон беради ва танани яқинлашиб келаётган жангга тайёрлайди. Юз ифодалари ҳам ўзгаради.
Аммо сиз ғазабни назорат қилишингиз керак. Чунки бу ҳаётнинг зарурий шартларидан биридир.