“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ҳам ўзгариши маълум қилинди
Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлса-да, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда. Шу сабабли:
– энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;
– уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан-тўғри берилади;
– Ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби касбларга ўқитишга ҳалоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари қамраб олинади;
– бундан буён жамғарма маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;
– жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади.