Кимларга хурмо истеъмол қилиш мумкин эмас?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
Қабзиятга мойиллиги бўлган кишилар!
Ёпишқоқ танин ошқозондаги нарсаларни ,,ёпиштиради». Бу хусусият қабзиятни енгишга ёрдам беради, бироқ қабзиятга мойиллиги бўлган кишиларнинг аҳволини қийинлаштиради.
Ортиқча вазнга эга кишилар!
Фойдали моносахаридлар барибир қандлигича қолади. Шу боис ортиқча вазндан азият чекувчи кишиларга кўп хурмо ейиш тавсия этилмайди: кунига 1-2 мева етарли бўлади.
Диабетиклар!
Хурмо иккинчи турдаги диабетда тақиқланмаган, бироқ кундалик норма биттадан ортиқ бўлмаслиги керак, уни рационга секин-асталик билан, кичик бўлакдан бошлаб киритиш лозим.
Ҳар бир инсон организми хурмодаги қанд моддасига турлича реакция билдириши мумкин, шунинг учун диабетиклар унинг истеъмоли борасида шифокор билан маслаҳатлашганлари маъқул.