Ўзбекистонда ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилади
Қидирув…
Darakchi
Darakchi
Ўз O`z Ру
АСОСИЙ
СИЁСАТ
ЖАМИЯТ
ДУНЁ
МАДАНИЯТ
СПОРТ
ЖИНОЯТ
HI-TECH
САЛОМАТЛИК
МУТОЛАА
ИҚТИСОДИЁТ
МОЗИЙДАН САДО
Ўзбекистонда ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилади
ЖАМИЯТ 11.04.2023, 19:01
Ўзбекистонда ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилади
Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда айтилишича, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.
Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.
1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.
Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.
Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.