Телефон нури уйқуга қандай таъсир қилади?
Бизнинг танамиз нафақат одам чарчаганида, балки қоронғи туша бошлаганда ҳам ухлашни хоҳлашга мослашган.
Бунинг учун миянинг кичик бир қисмида жойлашган без жавобгардир. Ушбу нейронлар кластери оптик асабдан келадиган сигналларни таҳлил қилади.
Кун давомида бездаги нейронлар дам олади, аммо ёруғлик даражаси сезиларли даражада пасайиши билан мелатонин (уйқу гормони) ажрала бошлайди.
Шунинг учун ётишдан олдин смартфон ва сунъий ёруғлик манбаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди.