Кисида портлашдан сўнг темир йўл станциясида нутқ сўзлади
Япония бош вазири Фумио Кисида портлашдан кейинги тартибсизликлар бостирилгач, Вакаямадаги темирйўл станциясида янги чиқиш қилди.
У воқеа сабаб юзага келган хавотирлар учун аҳолидан узр сўради.
“Бўлган воқеа сизга қаттиқ ташвиш ва ноқулайликлар олиб келди, бунинг учун узр сўрайман”, — деди сиёсатчи.