Қон саратонининг олдини олиш усули топилди
– АҚШнинг Вандербильт университети олимлари TCL1A генини блоклаш кекса ёшли кишиларда қон саратони ривожланишига тўсқинлик қилишини аниқлади.
– Бунинг учун 5000 дан ортиқ кишининг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Натижада тадқиқотчилар хавфли қон ҳужайралари бўлинишини қўзғатувчи генни топишга муваффақ бўлди.
– Мутахассислар хулосасига кўра, энди TCL1A генига йўналтириладиган дорилар орқали саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатиш мумкин.
– Муаллифлар фикрича, ёш ўтиши билан инсон организмдаги бўлинувчи ҳужайралар турли мутацияларга учрайди. Уларнинг аксарияти зарарсиз.
– Аммо кекса ёшли кишиларнинг 10 фоиздан ортиғида қон саратони ва юрак касалликларини келтириб чиқарувчи мутациялар ривожланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.