Дубайдаги бинода ёнғин, қурбонлар бор
Дубайдаги тураржой биносида содир бўлган ёнғинда 16 киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Бир неча дақиқа давомида биз нима бўлаётганини тушуна олмадик. Аммо кейин деразадан тутун ва оловни кўрдик”, — дейди бинода жойлашган дўконлардан бирининг ходими.
Воқеа гувоҳининг сўзларига кўра, бир неча киши одамларга ёрдам бериш учун бинога киришга уринган, бироқ кучли тутун туфайли кира олмаган ва қутқарувчиларни кутишга қарор қилган.