Янги ҳафтанинг илк кунида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
«Ўзгидромет» 17 апрел, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража, кундузи +11…+13 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сония гача кучаяди, баъзида 25–28 метр/сония гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, баъзи жойларда –1…+3 даража, кундузи +7…+12 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучаяди, баъзида 25–28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +1…+6 даража, Навоий вилояти шимолида –1…+3 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучаяди, Фарғона вилоятида баъзида 25–28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3…+8 даража бўлади.