Бобур Усмонов ташқи ишлар вазирига ўринбосар бўлди
![Бобур Усмонов ташқи ишлар вазирига ўринбосар бўлди](https://gdb.rferl.org/01000000-0aff-0242-baf5-08db3fdf0ddb_cx0_cy11_cw0_w800_h450.jpg)
Бобур Усмонов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Раман билдирилишича, президент қарорига мувофиқ ўринбосарликка тайинланган Бобур Усмонов 17 апрель куни вазирликдаги ҳайъат йиғилишида барчага таништирилди.
“У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар президент Администрацияси, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган”, - дейилади расмий хабарда.