Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш кўпайди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 385,5 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,5 % га ошган.
2023 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 385,5 минг тонна;
— Кўмир – 989,1 минг тонна;
— Нефт – 195,5 минг тонна;
— Газ конденцати – 319,5 минг тонна;
— Автобус – 200 дона;
— Юк автомобиллари – 557 дона;
— Автомобил двигателлари – 44,2 минг дона;
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 50 018 дона.
[/allow-turbo] Иқтисодиёт Shuhrat Sat, 22 Apr 2023 14:00:47 +0500