Фарғонада содир бўлган даҳшатли ЙТҲда икки нафар йўловчи ҳалок бўлди
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, бугун 22 апрель куни соат 08:00 ларда берилган дастлабки хабарга кўра, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Т “Gentra” русумли автомашинани шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтда, 1972 йилда туғилган Б.Х бошқарувидаги “Mersedes benz” русумли автомашина 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада “Mersedes benz” автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчилар оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳайдовчилар А.Т ва Б.Х.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.