Трамп Хитойдан иқтисодий мустақилликка эришишга ваъда берди
Агар у 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонса, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Хитойдан тўлиқ иқтисодий мустақилликка эришишга ва Хитойни ўзаро савдода энг кўп қулайлик яратувчи давлат мақомидан маҳрум этишга ваъда берган эди. Бу ҳақда РИА Новости ёзади.
Сиёсатчи Флорида штатидаги Республикачилар партияси тарафдорлари билан суҳбатлашди. «Мен яна Америка президенти бўлганимда, Хитойнинг савдодаги энг қулай давлат мақомини олиб ташлайман … Хитойдан тўлиқ мустақилликка эришаман», деди у.