Ўзбекистон 2022 йилда 51,5 млрд газ қазиб чиқарди
Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда топ-20 та давлат қаторига кирди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги масъули Адҳамжон Убайдуллаев маълум қилди.
Газнинг 30 %ини (15 млрд куб метр) Россия компаниялари қазиб олди.
Бу йил табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Россия капитали иштирокидаги компанияларнинг улуши эса 30% даражасида қолмоқда.