Бразилияда Telegram тўхтатиб қўйилди
Суд полиция талабига кўра маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани учун Бразилияда Telegramни тўхтатиб туришга қарор қилди, деб хабар беради G1 янгиликлар портали.
Гап мессенжердаги неонацист гуруҳлар ҳақидаги маълумотлар ҳақида кетмоқда.
Маҳаллий алоқа операторлари Telegramга киришни ёпишлари шарт, илованинг ўзи эса барча онлайн-дўконлардан ўчириб ташланади.