Россия фуқароси Сурхондарёда Қизил китобга киритилган эчкини квота асосида овлади
Табиат ресурслари вазирлиги хабарига кўра, фуқарога шохли морхўр эчкини овлаш учун рухсатнома берилган.
Ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан Қизил китобга киритилган жонзотларни овлаш учун Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти ходимлари томонидан ўтказиладиган ўрганишлар асосида квота белгиланади.