Саудия Арабистони Каъбага ўхшаш куб шаклидаги дунёдаги энг катта бинони қурмоқчи (видео)
Саудия Арабистонида “Мукааб” деб номланган куб шаклидаги баландлиги 400 метрли дунёдаги энг катта бино қурилиши режалаштирилган. Куб ичида 9 минг ўринга мўлжалланган меҳмонхона бўлади. Бинонинг ички деворлари улкан кинотеатрга айланади. Шунингдек, бино ичида улкан савдо маркази ҳам жойлаштирилади.