Бодрингнинг фойдали хусусиятлари
Бодрингнинг 95 фоиздан зиёди сувдан иборат. Уни истеъмол қилиш туфайли сиз кунлик суюқликнинг умумий миқдорини оширасиз ва танани сув билан тўлдиришингиз мумкин.
Қабзиятни бартараф қилади. Бунинг сабаби, бодрингда тола ва микроэлементлар кўп учрайди. Улар танани совутиш таъсирига эга эканлиги ҳам маълум.
Метаболизмни яхшилайди. Бу қисман бодрингдаги калийнинг юқори миқдори билан боғлиқ. Шундай қилиб, битта бодрингда – 442 мг калий мавжуд, яъни бу минералларга бўлган кунлик эҳтиёжининг деярли 10 фоизини ташкил этади.