Uzbekistan Airways Жакартага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди
2023 йилнинг 26 апрелидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент ва Жакарта ўртасида тўғридан-тўғри авиаташувларни қайта тиклади. Бу ҳақда миллий авиакомпания хабар бермоқда.
Соекарно-Ҳатта халқаро аэропортида ҳаво кемаси анъанавий тарзда сув аркаси билан, етиб келган рейс экипажи аъзолари эса гуллар билан кутиб олинди.
Тошкент – Жакарта – Тошкент йўналишидаги парвозлар ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари қулай, кенг борт саҳнига эга Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемасида амалга оширилади
Uzbekistan Airways билан биргаликда Жакарта орқали Индонезиянинг энг гўзал гўшалари саналадиган Бали, Ява, Сумарат ва Калимантан оролларига ташриф буюриши мумкин.