Сайхунободда 2 нафар фарзандлари онаси тарбиясига олиб берилди
Оилада, одоб-аҳлоқ ва таълим тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан ҳалқимизга хос.
Қонун мазмунига кўра, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан ижро қилинади
Болани олиш ва бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Хусусан, Бюронинг Сайхунобод туман бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 19.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор П.Умаровдан 2 нафар фарзандларини ундирувчи М.Умарова тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати 20.10.2022 йилда келиб тушган ва 24.10.2022 йилда давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган болаларини онасига иҳтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган бўлсада, лекин қарздор ҳар хил баҳоналар билан фарзандларини онасига беришда бош тортган.
Натижада, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишини белгилаб, қарздор П.Умаровадан 2 нафар фарзандлари ундирувчи М.Умарова тарбиясига олиб берилиб, 01.03.2023 йилда ижро ҳужжати амалда тамомланган.