Ҳиндистон шимолидаги муссон ёмғирлари 200 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Ҳиндистон шимолида 41 кун ичида 200 дан кўп одам муссон ёмғирлари қурбони бўлди, 30 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб, ANI News хабар бермоқда.
Ҳимачал-Прадеш штати шимолида муссон ёмғирлари ёғди. Табиий офат оқибатида 199 киши ҳалок бўлди, 229 киши тан жароҳати олди.
Расмийларга кўра, 31 киши бедарак йўқолган.
Бундан ташқари, муссон ёмғирлари натижасида 7317 та уй қисман зарар кўрган, 254 та мулк ва 2337 та шийпон жиддий зарар кўрган.