“Ан-Насср” сафарда рақибини тор-мор этди, Криштиану Роналдудан ҳет-трик — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Getty Images Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 3-турида “Ан-Насср” 25 август, жума куни “Ал-Фотиҳ” билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Криштиану Роналдунинг ажойиб узатмасини Садио Мане голга айлантирди. 38-дақиқада Криш бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимда ҳам Ар-Риёд жамоаси яна 2 та гол урди. 55-дақиқада Роналду дублни расмийлаштирган бўлса, 81-дақиқада Мане ҳам ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. 90+6-дақиқада эса португалиялик футболчи ҳет-трик муаллифига айланди. Читать дальше...