Россия ғалла бўйича қатъий қарорларни амалга оширмоқчи
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, Россия Қора денгиз ташаббуси пакети келишувининг иккинчи қисмини амалга оширмоқчи.
“АҚШ Давлат департаментидагилар учун яна бир бор такрорлаймиз: биз Қора денгиз ташаббуси пакети келишувининг иккинчи қисми амалга оширилишини истаймиз”, — деб ёзди Захарова Телеграм’даги каналида.
Унинг таъкидлашича, ушбу қисм қоғозга туширилган ва БМТ Бош котиби томонидан тасдиқланган.