Туркия ноқонуний тижорат билан шуғулланаётган россияликларни депортация қилди
Туркия ҳукумати Россия фуқаролари бўлган икки кишини ноқонуний тижорат фаолияти туфайли депортация қилмоқда.
Бу ҳақда DHA агентлиги маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Хорижликлар Анталия вилоятида гидроциклни уч соатга 320 еврога ижарага бериш билан шуғулланган. Текширув натижасида олтита гидроцикл мусодара қилинди.
Ҳозирда хавфсизлик кучлари ушбу ишга алоқадор яна икки нафар хорижликни қидирмоқда.